Термиз тумани ҳокими Шухрат Назаров 1-сектор ҳудудидаги “Инобатбегим намуна” фермер хўжалиги даласида бўлиб, ҳудуддаги фермер хўжалиги раҳбарлари билан учрашди. Мулоқот давомида туман ҳокими мазкур дала мисолида фермер хўжаликлари раҳбарларига ўз вақтида агротехник тадбирларни ўтказиш бўйича муҳим топшириқ ва вазифалар белгилаб берди.
Шунингдек, хўжалик раҳбарларига пахтани чанқатмасдан, шарбат усулида тунда суғориш, куннинг иссиқ вақтида қатор оралиқларини шамоллатиш мақсадида култиваторда ишлов бериш тадбирларини кечиктирмасдан ўтказиш вазифалари юкланди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025