“Қорахон” маҳалласини обод ҳудудлардан бири айлантириш ишлари қизғин давом этмоқда
“Қорахон” маҳалласини обод ҳудудлардан бири айлантириш ишлари қизғин давом этмоқда
Термиз туман ҳокими Шухрат Назаров “Қорахон” маҳалласида навбатдаги ўрганиш ишларини олиб борди.Мутасаддилар билан бирга маҳалладаги ички кўчалар, таъмирталаб хонадонларга бирма-бир кириб аҳоли вакиллари билан суҳбатлашди.
Ўрганиш ишлари давомида туман ҳокими ҳудуддаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш, аҳоли уйлари атрофини тартибга келтириш, турли маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш бўйича масъулларга вазифалар белгилаб берилди.
Ўрганиш ишлари жараёнининг ўзидаёқ маҳалла ҳудудини ободонлаштириш ва тозалаш ишлари бошлаб юборилди. Айни дамда маҳалла бўйлаб кенг кўламдаги бунёдкорлик ишлари давом этмоқда.