Муқобил энергетикадан самарали фойдаланиш

Маълумки, кейинги вақтларда табиий ресурслардан унумли фойдаланиш, энергия тежамкорлигини ошириш, қайта тикланувчан энергия манбаларидан фойдаланиш муҳим аҳамият касб этмоқда.

Мамлакатимизда ҳам бу борада кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилиб, давлатимиз раҳбарининг қатор қарор ва фармонлари қабул қилинган бўлиб, аҳоли хонадонлари, ижтимоий соҳа объектлари ва бошқа бир қатор ташкилот ва корхоналарда қуёш электр панеллари ва геоколлекторлар ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда. Қайта тикланувчи энергия манбаларидан ўрнатишда ижтимоий соҳа объектлари учун бир қатор имтиёз ва қулайликлар яратилган.

Термиз тумани ҳокимлигида тумандаги ижтимоий соҳа объектлари, мутасадди ташкилот вакиллари ҳамда таъминотчилар иштирокида ўтказилган йиғилишда айни жиҳатларга тўхталиб ўтилди. Унда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Одил Яқубов иштирок этиб, тежамкор электр энергиясининг афзалликлари ва қулайликлари борасида тушунтириш ишларини олиб борди.