Ҳарбий қисмда “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун” шиори остида тадбир ташкил этилди
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 32 йиллиги муносабати билан Республика Маънавият ва маърифат маркази Термиз тумани бўлинмаси, “Маърифат” тарғиботчилар жамияти ва қатор ташкилотлар ҳамкорлигида Термиз тумани ҳудудида жойлашган ҳарбий қисмларнинг бирида “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун” шиори остидаги маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Мазкур тадбирда сўз олганлар Ватанимиз тарихи, бугунги кунда юртимизда олиб борилаётган ислоҳотларга алоҳида тўхталиб ўтишди. Бу каби маънавий-маърифий тадбирлар, давра суҳбатлари, учрашувлар туманимиз бўйлаб давом этмоқда.