Термиз туманидаги мактаб ўқувчилари ва маҳалла ёшлари ўртасида “Беш ташаббус” олимпиадасининг 2-мавсумига старт берилди

Термиз туманидаги 14-сонли умумтаълим мактабида "Беш ташаббус"олимпиадаси доирасидаги "Заковат"интеллектуал ўйинининг туман босқичи ўтказилди.

Қизиқарли ва шиддатли баҳсларга бой бўлган мусобақада биринчи ўринни тумандаги 2-сонли умумтаълим мактаби жамоаси, иккинчи 30-сонли умумтаълим мактаби жамоаси ҳамда учинчи ўрин 22-сонли умумтаълим мактаби жамоаси қўлга киритиб, мусобақанинг кейинги вилоят босқичи йўлланмасига эга бўлишди.