2020-2021 ўқув йилининг якуни ва янги ўқув йилига тайёргарлик: таълимда эришилган натижалар ва йўл қўйилган камчиликлар муҳокамасига бағишланган очиқ мулоқот бўлиб ўтди
Унда туман ҳокими Ш.Уринов, туман халқ таълими бўлими масъуллари, умумтаълим мактаблари директорлари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.
2020-2021 ўқув йилида туманда таълим тизимида амалга оширилган ишлар, эришилган натижалар ва йўл қўйилган камчиликлар соҳа мутасаддилари иштирокида муҳокама қилинди. Савол-жавоб тарзида ўтказилган очиқ мулоқот давомида жамоатчилик вакилларининг саволларига масъуллар томонидан жавоб берилди.
Мулоқот давомида 2021-2022 ўқув йилига тайёргарлик борасида амалга оширилаётган ишлар ҳусусида ҳам тўхтатиб ўтилди. Бунда ўқувчилар сифатли таълим олиши учун яратилаётган шарт-шароитлар, бола қамрови юқори бўлган умумтаълим мактабларига янгидан қурилаётган филиаллар ҳамда аҳоли сони ортиб бораётган ҳудудларда қурилаётган мактаб бинолари ҳақида ҳам маълумотлар берилди.