Гулбаҳорда ёшлар спортнинг бир қанча турлари бўйича “Бошқарма бошлиғи кубоги” учун беллашдилар
Давлат хавфсизлик хизмати Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ташаббуси билан Термиз тумани “Гулбаҳор” маҳалласида беш муҳим ташаббус доирасида спорт мусобақалари ва маданий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтди.
Спортнинг футбол, волейбол, стол тенниси, халқ ўйинларидан арқон тортиш ҳамда санъатнинг бир нача турлари ўртасида нафақат Гулбаҳорлик ёшлар, балки туманнинг бошқа ҳудудидан ташриф буюрган йигит-қизлар ўзаро беллашишди.
Тадбир давомида ҳарбийларнинг ҳарбий ватанпарварлик кўргазмалари ҳамда ҳарбий техникалар намойиш этилди. Туман маданият бўлими томонидан эса концерт дастури ижро этилди.