Пресс-тур: Термиз туманида 86 та мактабгача таълим ташкилотлари фаолият юритади

Вилоят мактабгача таълим бошқармаси, Термиз тумани ҳокимлиги ва Термиз тумани Мактабгача таълим бўлими томонидан журналист, блогер ва ижтимоий тармоқ фаоллари учун тумандаги мактабгача таълим ташкилотларига пресс-тур ташкил этилди.

Пресс-тур давомида иштирокчилар 12-сонли давлат, “Алпомиш ва Ойбарчин” номли давлат-хусусий шерикчилик ҳамда 46-сонли оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида бўлишиб, ушбу таълим-тарбия масканларида болалар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишишди.

Мактабгача таълим ташкилотларида болаларга турли машғулотлар, чет тили тўгараклари ва спорт машғулотлари ўтказилади. Пресс-тур давомида болалар ўзларининг чет тили ва спорт машғулотларидан эгаллаган кўникмаларини намойиш этишди.